Monthly Archives: Sentabr 2020

Президент Шавкат Мирзиёев БМТ Бош Ассамблеясининг 75-сессиясида нутқ сўзлайди

Бугун Президент Шавкат Мирзиёев Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеяси 75 – юбилей сессиясининг юқори даражадаги умумсиёсий мунозараларида иштирок этади ва нутқ сўзлайди.

Нутқни 23 сентябрь, чоршанба куни соат 18:00 да қуйидаги телеканаллар ва ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларда томоша қилинг:

«O’zbekiston», «O’zbekiston 24», «Zo’r TV», «Sevimli TV», “Milliy TV” (ўзбек тилида)
«Yoshlar», «Toshkent» (рус тилида)
«Uzreport TV», “Dunyo bo’ylab” (инглиз тилида)

Президент Матбуот хизматининг Facebook (http://www.fb.com/Mirziyoyev) ва YouTube (http://www.youtube.com/PrezidentMatbuotxizmati)’даги саҳифалари

Бош Ассамблеянинг марказий тадбирлари жаҳонда вужудга келган эпидемиологик вазият муносабати билан БМТ тарихида илк бор видеоанжуман шаклида бўлиб ўтади.

Давлатимиз раҳбари сессиянинг ялпи қисмида сўзга чиқиб, халқаро ҳамжамият эътиборига минтақавий ва глобал аҳамиятга эга долзарб масалалар юзасидан ўз нуқтаи назарини тақдим этади ҳамда Ўзбекистонни сиёсий, ижтимоий ва иқтисодий модернизация қилишнинг устувор йўналишларини белгилаб беради.

Муҳокамаларнинг асосий мавзусини ҳисобга олиб, коронавирус пандемиясига қарши биргаликда курашиш ва касаллик тарқалишининг салбий оқибатларини енгиб ўтиш масалаларига тўхталиб ўтилади.

Ўзбекистон Республикаси Президенти минтақада ва глобал миқёсда тинчлик ва барқарорликни мустаҳкамлаш, барқарор тараққиёт, инсон ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш, конструктив мулоқотни кенгайтириш, шунингдек, иқлим ўзгариши, озиқ-овқат хавфсизлиги муаммоси, қашшоқликка барҳам бериш ва камбағалликни қисқартириш масалалари каби замонавий хатар ва таҳдидларга қарши қаратилган қатор муҳим ташаббусларни илгари суриши кутилмоқда.