Monthly Archives: Noyabr 2020

Сурхондарёда туризм

Сурхондарёда туризм. (2019 йил ҳолатига) Хорижий сайёҳлар сони.

Вилоятга йил давомида 114 та хорижий давлатлардан 119756 нафар хорижий сайёҳлар ташриф буюрган бўлиб, бу олдинги йилнинг мос даврига нисбатан 3,7 бараварга ўсган. Шу билан бир қаторда, ички сайёҳлар сони жорий йил давомида 501,8 минг нафарни ташкил этди, бу кўрсатгич олдинги йилга нисбатан
10 бараварга ортганини кўрсатади.
Туристик салоҳият.
2019 йил январь-декабрь ойлари давомида жами 77 та жойлаштириш воситалари (578 хона, 1150 ўрин) ишга туширилган:
– 13 та меҳмонхона (289 хона, 579 ўрин)
– 64 та оилавий меҳмонхона уйи (289 хона, 571 ўрин)
Вилоятда бугунги кунда 111 та жойлаштириш воситалари фаолият юритаётган бўлиб, шундан 46 та меҳмонхона (1085 хона, 1988 ўрин), 65 та оилавий меҳмон уйлари (292 хона, 580 ўрин) ташкил қилади.
Шунингдек, 24 та туристик синфга мансуб (572 ўринли) транспорт воситалари, шундан, 6 та микроавтобуслар, 16 та автобус ва 2 та электромобиль, (шундан, 2019 йил январь-декабрь ойлари давомида вилоятда жами 2 та автобуслар сотиб олинди) 28 та туроператорлар ҳамда 5 та гид-таржимонлар томонидан маҳаллий ва хорижий фуқароларга сайёҳлик хизматлари кўрсатиб келинмоқда.
Йил давомида хорижий ва маҳаллий туристлар учун 3 та туризм ахборот маркази ташкил этилди, 19 та янгидан санитария-гигиена шоҳобчалари қурилди, жами 46 та СГШ бўлди, 20 та туристик объектларга олиб борувчи йўл кўрсатгич белгилари, 7 та туризм объектларини ўз ичига олган кўчмас хариталар ўрнатилди ва 28 та туризм объектларда Wi-Fi ҳудуди ташкил қилинди, жами 30 та бўлди.
Бундан ташқари, вилоят вакиллари томонидан Россия, Белоруссия, Туркия, Тожикистон, Афғонистон, Хитой, Корея, Япония давлатларида ўтказилган Халқаро кўргазмаларда вилоятнинг туризм салоҳияти кенг намойиш этилган. Манба: Сурхондарё вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати

Телеграм каналимиз:
https://t.me/Termizaeroport

Air Cairo авиакомпанияси илк парвози билан Тошкент ва Шарм-ал-Шайх шаҳарлари ўртасидаги масофани бирлаштирди.

2020 йил 25 ноябрь куни маҳаллий вақт билан соат 10:10да Airbus A320-214 русумли самолёти И. Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортига муваффақиятли қўнди. Ҳаво кемаси “ёмғирли фавворалар” билан тантанали кутиб олинди.
Эндиликда ҳафтанинг ҳар чоршанба кунлари мунтазам парвозлар амалга оширилади.
AirCairo авиакомпаниясининг Ўзбекистондаги вакили Ҳусайн Шарифнинг фикрича, келгусида парвозлар сонини ҳафтасига 4 мартагача ошириш режалаштирилган. Тошкентни Шарм-ал-Шайх, Коҳира шаҳарлари билан боғловчи рейслар 2021 йилнинг апрель ойидан йўлга қўйилади.

Маълумки, Миср сайёҳлик инфратузилмаси ривожланган давлатлардан саналади. Авиакомпаниянинг ўлкамизга қизиқиши фуқароларимизнинг Миср, Африка, Европа бўйлаб саёҳат қилишлари учун имкон беради.

“AirCairo”нинг юртимизга илк парвози шу куннинг ўзида соат 11:30да ўз ниҳоясига етди. 161 нафар йўловчини бағрига олган самолёт яна Миср томон қанот қоқди.

Термиз халқаро аэропортида «Янги Ўзбекистон – янгича дунёқараш» мавзусида маънавий-маърифий, тарғибот тадбири ташкил этилди.

Аэропорт ёшлар иттифоқи етакчиси ҳамда маънавий -маърифий тадбирлар ўтказиш бўлими томонидан ўтказилган тадбирда бўлим масъуллари ва ходимлари, фахрийлар ҳамда иқтидорли ўқувчи – ёшлар иштирок этишди. Тадбирда сўзга чиққан, ёшлар иттифоқи етакчиси Жаҳонгир Имомов ҳамда маънавий-маърифий ишлар бўйича масъул Шаҳло Хушвактовалар томонидан сўнгги йилларда мамлакатимиз тарихида туб ислоҳотлар ва янгиланиш даври бўлганлиги, бу катта ўзгаришларни биргина Термиз халқаро аэропорти фаолияти мисолида ҳам кўриш мумкинлиги айтиб ўтилди. Айниқса, ёшларни маданият, санъат, жисмоний тарбия ва спортга кенг жалб қилиш, уларнинг ахборот технологияларидан фойдаланиш кўникмаларини шакллантириш, китобхонликни тарғиб қилиш, хотин-қизлар бандлигини оширишга қаратилган 5 та муҳим ташаббус ёшлар ҳаётига самарали татбиқ этилаётганлиги таъкидланди. Маънавий -маърифий тадбирда ёш шоираларнинг ижод наъмуналари тингланди. Спортчи ўқувчи-ёшларнинг саҳнавий ҳамда маҳоратли спортчиларга хос чиқишлари йиғилганларга манзур бўлди. Тадбирда «Сардоба» номли видеоролик ҳам намойиш этилди. Унда жорий йилнинг 1-май куни Сирдарё вилоятидаги Сардоба сув омборида юз берган фалокат ҳам халқимизни яна бир бор бир мақсад йўлида бирлаштирганлиги акс этган. Тадбир якунида, фаол иштирокчиларга ва иш фаолиятида алоҳида ўрнак кўрсатган бир гуруҳ ходимларга китоб ҳамда ташаккурномалар топширилди.

Байроғим фахрим

Термиз халқаро аэропортида маънавий-маърифий тадбирлар доирасида «Байроғим-фахрим» тадбири ўтказилди.

Кеча 18-ноябр куни Ўзбекистон Республикаси давлат байроғи қабул қилинган кун муносабати билан Термиз халқаро аэропорти Ёшлар етакчиси ташаббуси билан Термиз шаҳар 7-ва 19-ўрта умумий таълим мактаблари ўқитувчи ва ўқувчилари аэропортнинг муҳадис хизматчилари билан биргаликда Тошкент-Термиз йўналишидаги авиақатновни байрам тариқасида кутиб олди ва миллий байроғимиз ленталари билан юртдошларимиз ҳамда экипаж аъзоларини табриклади! Шунингдек, бугунги кун талаби ва авиациясига қизиқувчан ёшлар учун аэропортдаги кўзга кўринарли ўзгаришларни кўриш – миллий ғурур ва ифтиҳорни уйғотиш мақсадида аэровозкал бўйлаб экскурсия ўтказилди.

Термиз халқаро аэропорти матбуот хизмати

«Спортни ривожлантириш ва соғлом турмуш тарзи тарафдоримиз»

«Спортни ривожлантириш ва соғлом турмуш тарзи тарафдоримиз»
Шу шиор билан 2020 йил 10 ноябр куни аэропорт Касаба қўмитаси раиси Д. Сайитов ва Ёшлар Иттифоқи етакчиси Ж.Имомовларнинг ташаббуси билан «Термиз халқаро аэропорти» МЧЖ ишчи-ходимлари учун югуриш марафони ўтказилди.

Марафонда барча хизмат ва бўлимлари вакиллари қатнашди. Марафон барча хавфсизлик техникалари қоидаларига риоя этган ҳолда ва тиббиёт-санитар хизмати фельдшери кузатувида ўтказилди.

Марафонда 1, 2 ва 3 ўринни олган ходимларга махсус дипломлар топширилди.

Аэропорт директори Ш.Р.Кабилов келажакда яна марафонлар ўтказиш ва спортга эътиборни янада кучайтириш лозимлигини тавсия этди.

Марафон югуриши бўйича совринли ўринлар қуйидагича тақсимланди:
1-ўрин: Халиков Азизжон ва Хайдарова Ойхон;
2-ўрин: Лашаков Рустам ва Мирзакулова Раъно;
3-ўрин: Шоназаров Анвар ва Хушвактова Шахло.

Аэропорт матбуот хизмати