Daily Archives: Noyabr 19, 2020

Байроғим фахрим

Термиз халқаро аэропортида маънавий-маърифий тадбирлар доирасида «Байроғим-фахрим» тадбири ўтказилди.

Кеча 18-ноябр куни Ўзбекистон Республикаси давлат байроғи қабул қилинган кун муносабати билан Термиз халқаро аэропорти Ёшлар етакчиси ташаббуси билан Термиз шаҳар 7-ва 19-ўрта умумий таълим мактаблари ўқитувчи ва ўқувчилари аэропортнинг муҳадис хизматчилари билан биргаликда Тошкент-Термиз йўналишидаги авиақатновни байрам тариқасида кутиб олди ва миллий байроғимиз ленталари билан юртдошларимиз ҳамда экипаж аъзоларини табриклади! Шунингдек, бугунги кун талаби ва авиациясига қизиқувчан ёшлар учун аэропортдаги кўзга кўринарли ўзгаришларни кўриш – миллий ғурур ва ифтиҳорни уйғотиш мақсадида аэровозкал бўйлаб экскурсия ўтказилди.

Термиз халқаро аэропорти матбуот хизмати

«Спортни ривожлантириш ва соғлом турмуш тарзи тарафдоримиз»

«Спортни ривожлантириш ва соғлом турмуш тарзи тарафдоримиз»
Шу шиор билан 2020 йил 10 ноябр куни аэропорт Касаба қўмитаси раиси Д. Сайитов ва Ёшлар Иттифоқи етакчиси Ж.Имомовларнинг ташаббуси билан «Термиз халқаро аэропорти» МЧЖ ишчи-ходимлари учун югуриш марафони ўтказилди.

Марафонда барча хизмат ва бўлимлари вакиллари қатнашди. Марафон барча хавфсизлик техникалари қоидаларига риоя этган ҳолда ва тиббиёт-санитар хизмати фельдшери кузатувида ўтказилди.

Марафонда 1, 2 ва 3 ўринни олган ходимларга махсус дипломлар топширилди.

Аэропорт директори Ш.Р.Кабилов келажакда яна марафонлар ўтказиш ва спортга эътиборни янада кучайтириш лозимлигини тавсия этди.

Марафон югуриши бўйича совринли ўринлар қуйидагича тақсимланди:
1-ўрин: Халиков Азизжон ва Хайдарова Ойхон;
2-ўрин: Лашаков Рустам ва Мирзакулова Раъно;
3-ўрин: Шоназаров Анвар ва Хушвактова Шахло.

Аэропорт матбуот хизмати