Daily Archives: 05.01.2021

Дунёнинг энг ғаройиб ва хавфли аэропортлари

Баъзилар учун учиш жуда қўрқинчли туюлади. Улкан машинанинг ердан кўтарилиши ва ҳавода ҳаракатланишини тасаввур қилишнинг ўзи кишини хавотирга солади. Бироқ шундай аэропортлар борки, самолётга чиқмасингиздан анча олдин юрагингизга ғулғула солади. Ижтимоий тармоқлардаги каналларимизда ана шундай аэропортлар билан таништириб борамиз.
Янги Зеландия. Веллингтон халқаро аэропорти
Веллингтон аэропортининг учиш-қўниш қисми шаффоф-мовий сув билан бошланадиган ва тугайдиган кичкина қуруқлик қисмидан иборат. Самолётни чизиқ чегарасидан чиқмасдан қўндириш нақадар мушкул эканини тасаввур қилиш мумкин. Учувчи ва йўловчилар учун хавфли эканига қарамай аэропорт учун жуда чиройли манзарага эга жой танланган.
Ҳиндистон. Агатти, Лакшадвип
Агаттида ишлайдиган учувчилар учун ҳам учиш қурилмасини бошқаришда мураккаблик ва хавф мавжуд. Аэродромнинг узунлиги қисқа, кенглиги эса шу қадар торки, фақат энг «зўр» учувчигина учиш-қўнишни эплаши мумкин.👉 https://t.me/Termizaeroport

O‘zbekistonda hafta davomida sovuq ob-havo saqlanib turadi

4-9-yanvar kunlari kechalari sovuq harorat 5-10 darajagacha, shimol va cho‘lda 12-17 darajagacha ko‘tariladi. Kunduzlari harorat 0-5 daraja sovuqdan oshmaydi. Hafta davomida havo harorati o‘rtacha yillik qiymatlardan 8-10 darajagacha past bo‘ladi. Respublikaning ba’zi joylarida tuman kuzatiladi.