Daily Archives: 08.01.2021

“Ким ватанга содиқ бўлса, мендирман ўша!” шиори остида тадбир ташкил этилди

Термиз халқаро аэропортида “Ватанпарварлик ойлиги” доирасида маънавий-маърифий, маданий ва спорт тадбирлари ўтказилаяпти. Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганлигининг 29 йиллиги ва 14-январь – “Ватан ҳимоячилари куни” муносабати билан ташкил этилган тадбирда Термиз туманидаги ҳарбий қисм хизматчилари ҳам таклиф этилди. Унда аэропорт директори ўринбосари Н.Джаббаров, ёшлар иттифоқи етакчиси Ж.Имомов, ҳарбий қисм ёшлар иттифоқи етакчиси А.Турғуновлар сўнгги йилларда қуролли кучларимиз чинакам маънода мамлакатимиз барқарорлиги ва тараққиётининг мустаҳкам кафолатига айланиб бораётганлигини таъкидлаб, ватан ҳимоячилари куни муносабати билан ҳарбий хизматчиларни табриклашди. Шундан сўнг тадбирнинг бадиий қисмига навбат берилди. Тадбир якунида Термиз халқаро аэропорти раҳбарияти томонидан ҳарбий қисм кутубхонаси учун китоблар жамланмаси совға қилинди.

 https://t.me/Termizaeroport

Дунёнинг энг ғаройиб ва хавфли аэропортлари

Шундай аэропортлар борки, самолётга чиқмасингиздан анча олдин юрагингизга ғулғула солади. Ижтимоий тармоқлардаги каналларимизда ана шундай аэропортлар билан таништириб борамиз.

Бутан. Паро
Айтишларича, Паро шаҳри рейси йўловчилари қўниш даҳшатини енгиш учун бир талай дори ичишар экан. Қайд этиш керакки, аэропорт қояли тоғлар билан ўраб олинган ва жуда қисқа учиш-қўниш чизиғига эга. Бу ерда самолётларни бошқариш учун дунёдаги 8 учувчигагина рухсат берилган.
Шотландия. Барра
Баррадаги аэродром жуда ўзгача. Чунки у ерда нормал учиш-қўниш чизиғи ўрнига пляждан фойдаланилади. Бари оддий: бир неча белгилар қўйилган – қўнаверинг.
Янги Зеландия. Гибсборн
Гибсборн самолётлар (аниқроғи учувчилар) учун ғаройиб жойлардан бири саналади. Учиш чизиғи ўртасидан одатий темир йўл ўтади. Диспетчерлар учишларни поездлар ҳаракати жадвалига мувофиқ тарзда бошқаришига тўғри келади.

Бизнинг каналга обуна бўлинг: https://t.me/Termizaeroport