Monthly Archives: Fevral 2021

Ватанимиз тарихидаги 26 февраль санаси билан боғлиқ айрим воқеалар баёни.

1760 йил (бундан 261 йил олдин) – Қўқон хони Эрдонабий Хитой императори Цяньлун ҳузурига – Пекинга элчилар юборди. Сўнгги ўрта асрларга хос бўлган дипломатик алоқалар: элчилар айрибошлаш ва мактублар орқали амалга оширилган ҳамда дипломатларининг таркибий қисми савдогарлардан иборат бўлиб, дипломатик почта эса савдо карвонлари орқали кўзланган манзилга етказиб берилган.

Тарихчи Шерали Қўлдошевнинг ёзишича, Қўқон элчилари Қашқарда қабул қилиниб, элчи шахсини аниқлаб унга таржимон ва ҳарбий қўриқчилар, отлар, аравалар, йўлдаги таъминот учун эса озиқ-овқат ва маълум миқдорда пул берилган. Қашқардан Ёркендгача келган элчилар Тарим водийси орқали Қумулга етиб олган, Қумулда ҳам улар яхши кутиб олинган ва от-улов, озиқ-овқат билан таъминланиб Пекинга – император ҳузурига юборилган.

1888 йил (бундан 133 йил олдин) – Каспийорти темирйўли орқали Бухорога биринчи поезд келди. Маълумот ўрнида қайд этиш жоизки, 11 майда Самарқанд шаҳрида ҳам темир йўл очилишининг тантанали маросими ўтказилди. Михайловск қўлтиғидан Самарқандгача бўлган 1335 верст узунликдаги Каспийорти темир йўл ягона лойиҳа асосида эмас, балки кичик-кичик лойиҳаларнинг умумлашувидан бунёд қилинди.

Генерал-лейтенант М.А.Терентьевнинг маълумотига кўра, Самарқандгача 62 та станция бўлиб, улардан 32 тасида сув бор эди холос, қолган станцияларга ташиб келтириларди. Шунингдек, 129 та паровоз, 1965 та вагон бўлиб, шулардан 136 таси йўловчилар учун мўлжалланган эди.

1918 йил (бундан 103 йил олдин) – Туркистон Халқ Комиссарлари Совети раиси Ф.И.Колесов пахта толаси ва пахтани мусодара қилиш тўғрисидаги декретни имзолади. Мазкур декретга кўра, қисқа вақт ичида заводларга топширилган 3,4 миллион пуд пахта толаси, 6 миллион пуд хом пахта, 600 минг пуд пахта ёғи, 4 миллион пуд чигит, 1,1 миллион пуд кунжара совет давлати ихтиёрига бепул ўтди. Деҳқонлар заводга топширган пахтаси учун ҳам, уйидан олиб кетилган пахта учун ҳам лоақал қатъий нархда бўлса-да пул ололмадилар.

1926 йил (бундан 95 йил олдин) – Бокуда собиқ иттифоқдаги туркшуносларнинг биринчи қурултойи иш бошлади. Бу қурултойда 150 нафар мутахассис иштирок этган. Ўзбекистондан Маориф халқ комиссари (вазири) Раҳим Иноғомов, давлат ва жамоат арбоби Назир Тўрақулов маъруза қилди. Аширали Зоҳирий, Шокиржон Раҳимий, Хоразмдан Бекжон Раҳмон расмий вакил сифатида қатнашди.

1992 йил (бундан 29 йил олдин) – Ўзбекистон Республикаси билан Финляндия Республикаси ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилди.

1999 йил (бундан 22 йил олдин) – Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Журналист кадрлар тайёрлаш ва қайта тайёрлаш тизимини такомиллаштириш тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

2019 йил (бундан 2 йил олдин) – Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ички ишлар органлари ходимлари ва уларнинг оила аъзоларини ижтимоий ҳимоя қилишни янада кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.    Манба: УзА                              Б/к: https://t.me/Termizaeroport

Мафтункор Ўзбекистонга саёҳат қилиш ҳар бир хорижлик орзуси

Сайёрамизга чанг солган пандемия мамлакатимиздан чекиниб, карантин талаблари юмшатилиши билан юртимизда яна ички ва зиёрат туризмига иштиёқ кучайгани сезилди. Тарихий шаҳарларимиз, хушманзара гўшаларимиз маҳаллий сайёҳлар билан гавжум бўла бошлади.  

Президентимизнинг жорий йил 9 февралдаги “Ўзбекистон Республикасида ички ва зиёрат туризмини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони бу борадаги ишлар самарадорлигини оширишда муҳим дастуриламал бўлмоқда. Шунга мувофиқ Сурхондарё вилоятида ҳам маҳаллий ва хорижлик сайёҳларни муносиб кутиб олиш, сифатли хизмат кўрсатиш, уларнинг бой таассуротлар билан қайтиши учун қулай шароитлар яратиш баробарида воҳа аҳлининг мамлакатимиз бўйлаб саёҳат қилишига эътибор кучайтирилаётир. Шу мақсадда, айниқса, ёшлар ва кексаларнинг таклиф ҳамда ташаббуслари қўллаб-қувватланмоқда.

Хусусан, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Термиз туманидаги Афғонистон фуқароларини ўқитиш таълим маркази ҳам воҳада ички ва зиёрат туризмини яхши йўлга қўйган муассасалардан биридир. Бу даргоҳда таълим олаётган қўшни давлат йигит-қизлари учун Сурхондарё вилояти ва мамлакатимизнинг қадимий шаҳарларига қизиқарли сафарлар уюштириш ажойиб анъанага айланган.

– Ўтмишда буюк алломаларга бешик бўлган қадимий бу шаҳарларни зиёрат қилиш ҳар бир афғон ёшининг орзусидир, – дейди таълим марказининг ўзбек тили ва адабиёти фани йўналиши талабаси Абдуллоҳ Жалолий. – Биз, тинч, осуда Ўзбекистонда таълим олиб, касб ўрганиш даврида болаликдаги орзуларимизни руёбга чиқариб, ўзбек халқининг бой тарихини чуқур ўрганаётганимиз ва аждодларнинг бетимсол мероси билан яқиндан танишаётганимиздан беҳад мамнунмиз. Самарқанддаги Гўри Амир, Регистон, Шоҳи Зинда ансамбли, Ҳазрати Хизр, Ислом Каримов ёдгорлик мажмуаси, Бибихоним масжиди каби муқаддас жойларда бўлиб, зиёрат амалларини бажо келтирдик. Шаҳрисабздаги Оқсарой, Муҳаммад Тарағай, Шайх Кулол ёдгорлиги, Кўк гумбаз масжидларида бўлдик. Самарқанд ва Шаҳрисабз кўп гўзал қадимий шаҳар эканини болалигимизда эшитган ва ўқиган эдик. Бугун бу шаҳарларни ўз кўзимиз билан кўриб, яқиндан танишдик. Ўзбек халқининг бебаҳо тарих ва маданий меросга эга эканига яна бир карра гувоҳ бўлдик.  Мутахассисларнинг дастлабки ҳисоб-китобларига кўра, жорий йилда Сурхондарё вилоятидан 200 мингга яқин киши мамлакатимиз бўйлаб саёҳатга чиқиши кутилмоқда.

ЎзА

“…вилоятнинг аэропорти – шу ҳудуднинг “визитка”си”

Йўловчиларга самарали, тезкор, сифатли хизмат кўрсатиш “Uzbekistan Airports”нинг асосий мақсадига айланган бугунги кунда кенг қамровли ислоҳотларни амалга оширишда жамоатчиликнинг фикр-мулоҳазалари ва таклифларига ҳам алоҳида эътибор қаратилади. Шунингдек, “Мижоз ҳамиша ҳақ” деган тамойил ҳам бор. Термиз халқаро аэропорти ходимлари томонидан авиайўловчиларга турли хизматларни кўрсатиш жараёни амалдаги, шунингдек замон талабларига қай даражада жавоб бера олаяпти? Бу ҳақда Термиз халқаро аэропорти аэровокзалида йўловчиларнинг фикрлари билан қизиқдик.
Фарход Аъзамов, шифокор (Термиз шаҳри):
– Дунёнинг ўндан ортиқ мамлакатларида бўлганман.Бу мамлакатларга албатта самалётлар орқали бориб келганман. Япониянинг Токио шаҳри аэропортидаги хизмат кўрсатиш сифати мени ҳайрон қолдирган. Аэропорт маъмурияти мижозларни ўзига хос тавозе билан кутиб олишади. Жанубий Кореянинг Сеул шаҳрида аэропортдаги хизмат кўрсатиш ҳам Токиодаги каби бўлмаса ҳам менга ёққан. Бир жиҳат мени хурсанд қиладики, кейинги йилларда йўловчиларга хизмат кўрсатиш бўйича Ўзбекистонда авиайўловчиларга кўрсатилаётган хизмат сифати анчагина юқори ва замон талаблари даражасига чиқиб бораяпти. Бундан узоқ бўлмаган тўрт – беш йил олдинда ҳам қатор муаммолар юзага келарди. Бугун эса ҳамма куч йўловчиларга аъло даражада хизмат кўрсатишга қаратилган.
Наргиз Қосимова, журналист (Тошкент шаҳри):
– Бирор бир вилоятнинг аэропорти – шу ҳудуднинг “визитка”си. Мен шундай деб ўйлайман. Бугунги кун сайёҳини, йўловчисини ҳайратлантириш ҳам қийин. Шу билан биргаликда осон ҳам.
Аэропортдаги хизмат кўрсатувчиларнинг самимияти, маданияти аввало кишиларнинг меҳрини қозонишига, ҳайратлантиришга сабаб бўлиши керак. Йўловчи учун нима зарур?. Валюта айирбошлаш ва нақдлаштириш ҳамда тиббий пунктлар, маълумотлар бюроси, намозхона, кутиш зали, она ва бола хоналари, бепул Wi-Fi хизмати, чет эллик туристлар учун виза олиш сектори бўлиши керак. Касбим тақозоси юзасидан ҳам қизиққанимда, Термиз халқаро аэропортида буларнинг барчаси борлиги мени хурсанд қилди.
✍️Б/к: https://t.me/Termizaeroport

Термиз халқаро аэропортида янги учиш-қўниш йўлаги қурилмоқда

Бунёдкорлар бу ерда дунёнинг турли давлатларидан келаётган авиайўловчиларга сифатли хизмат кўрсатадиган аэропорт перронини янада кенгайтириб, янги сунъий учиш-қўниш йўлагини барпо этади.

Қопламаларни реконструкция қилади. Периметр бўйлаб видеокузатув тизими ўрнатилиб, аэропортнинг ҳаво йўналишини бошқариш муҳофазаси ва бошқарув-диспетчерлик биноси қад ростлайди.

Президентимиз Шавкат Мирзиёев 2019 йил апрель ойида Термиз шаҳрида ўтказилган Халқаро бахшичилик санъати фестивалининг тантанали очилиш маросимида иштирок этиш учун Сурхондарё вилоятига ташрифи чоғида янгидан фойдаланишга топширилган халқаро аэропортнинг замонавий терминали билан яқиндан танишганди. Ундан самарали фойдаланиш, халқаро рейслар ва чет эллик сайёҳлар оқимини янада кўпайтириш, хизмат кўрсатиш сифатига алоҳида эътибор қаратиш, янги учиш-қўниш йўлаги барпо этиш юзасидан тегишли тавсияларни берган эди.

Мазкур топшириқлар ижроси доирасида қурилиши бошланган янги учиш-қўниш йўлаги замонавий ҳаво кемаларини янада кўпроқ қабул қилиб, парвозлар хавфсизлигини юқори даражада таъминлаш қувватига эга бўлади. Бу юртимизнинг жанубдаги қадимий ва ҳамиша навқирон воҳасига келувчи сайёҳлар оқимини кўпайтиради.

Мамлакатимизда сўнгги йилларда парвозлар географиясини кенгайтириш учун қатор аэропортлар, шу жумладан, Термиз халқаро аэропортида ҳам “бешинчи ҳаво эркинлиги” тартибини қўллаган ҳолда “Очиқ осмон” режими жорий этилган.

Мутахассисларнинг айтишича, Термиз халқаро аэропорти “Uzbekistan Airports” акциядорлик жамиятининг таркибий қисмига кирувчи энг жанубий аэропорт бўлиб, денгиз сатҳидан 313 метр баландликда жойлашган. У халқаро “IKAO I” тоифасидаги сертификатга эга. Замонавий ҳаво лайнерларини бемалол қабул қилиш қувватига эга аэропортда барча турдаги вертолётларга ҳам сифатли хизмат кўрсатилади.

Бундан икки йил муқаддам бунёд этилган терминал жаҳон стандартлари асосида жиҳозланган. Соатига 400 йўловчига хизмат кўрсатиш имконияти мавжуд терминалдаги божхона назорати, авиация хавфсизлиги ва юк олиш жойларида тезкорликни таъминлашга алоҳида эътибор қаратилган. 

Кутиш заллари, CIP зоналар, она ва бола хоналари, намозхона, тиббий пункт ва бошқа бўлимларда йўловчиларнинг барча эҳтиёжлари инобатга олинган. Duty Free дўконлари, бепул Wi-Fi хизмати, чет эллик туристлар учун виза олиш сектори ташкил этилган.

Жорий йилда янги учиш-қўниш йўлаги бунёд этилаётгани барча турдаги ҳаво кемаларига хизмат кўрсатиш сифати ва самарадорлигини таъминлаш ва қатновлар сонини 2-3 бараварга оширишда муҳим ўрин тутади. Бу маҳаллий ва хорижлик сайёҳларнинг жануб гавҳари, дея ном қозонган қадимий шаҳарнинг, гўзал, мафтункор воҳанинг бой тарихи, бетакрор табиат манзаралари, меҳмондўст, бағрикенг одамлари ва нафис қадриятлари билан яқиндан танишиш имкониятини юксалтиришга хизмат қилади.

Манба: УзА

Халқаро аэропортда ёшларнинг ўрни кенгаймоқда

Термиз халқаро аэропортида сўнгги йилларда бир қатор бунёдкорлик ишлари амалга оширилмоқда. Бу ҳам ўз ўрнида вилоятда туризм соҳасини ривожлантиришга ҳам муносиб ҳисса қўшишига замин яратади. Айни пайтда  корхона хизматчиларининг 70 нафардан ортиғини айнан ёшлар ташкил этади. Улар асосан ҳаво кемаларига хизмат кўрсатишда масъулиятли вазифаларда фаолият олиб боришади. 

– Албатта, директоримиз  Шуҳрат Кабилов ҳаво кемалари билан ишлайдиган ёшлар, ёш ўт ўчирувчи ва ёш авиаходимлар малакасини ошириб боришга ва меҳнатини, ташаббусини муносиб рағбатлантиришга алоҳида эътибор қаратади, – дейди  Термиз халқаро аэропорти ёшлар иттифоқи фаолларидан бири   Зоҳиддин Сапаров. –  Шунингдек, турли маънавий-маърифий, спорт тадбирларини ташкил этиш орқали ёшларнинг иқтидорини аниқлашга ҳам доимо ҳаракат қилади ва бу бўйича ҳам ҳамиша ташаббускор.

Термиз халқаро аэропортида “Биз соғлом турмуш тарафдоримиз!”, “Гиёҳвандлик – аср вабоси!”, “Одам савдоси – аср муаммоси”, “Биз  терроризмга  қаршимиз!”  шиори  остида ёшлар иштирокида, ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда  турли йўналишларда тадбирлар ташкил этиб келинмоқда.

Ёшларни спортга кенг жалб қилиш, бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш мақсадида мунтазам равишда футбол, стол тенниси, волейбол, югуриш мусобақалари ўтказилаяпти.                          Ғолибликни қўлга  киритган  ёшлар раҳбарият томонидан диплом, фахрий ёрлиқ ва совғалар билан рағбатлантирилиб борилмоқда. Бу ҳам корхонадаги ёш авлод вакилларининг эътирофларига сазовор бўлиб, ишга бўлган муносабатлари фидойилик сари янада ошишига хизмат қилаяпти.

Термиз туманидаги мактаблар ўқувчилари ҳамда Термиз шаҳридаги “Меҳрибонлик уйи” тарбияланувчилари  учун “Очиқ эшиклар куни” ташкил этилиб, келажагимиз эгаларининг авиация соҳасига қизиқишларини янада ошириш бўйича ҳам бир қатор ишлар олиб борилмоқда.  

Давлатимиз раҳбари томонидан “2021 йил – Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили” деб эълон қилингани биз ёшлар учун янгитдан-янги  имкониятлар эшигини очади. Шунингдек, шу юрт равнақи учун фидойилик билан фаолият олиб боришга чорлаши билан алоҳида аҳамият касб этади.

Жаҳонгир  Имомов

Термиз халқаро аэропорти ёшлар иттифоқи  етакчиси

 

 

 

 

 

 

 

 

Қурилиш ишлари авжида

📎Термиз халқаро аэропортида кенг миқёсли қурилиш – таъмирлаш ишлари амалга оширилаяпти. Гап шундаки, аэропортнинг қабул қилиш қобилиятини янада ошириш, маҳаллий ва халқаро авиарейслар йўловчиларига юқори сифатли хизматлар кўрсатишни тубдан яхшилаш мақсадида янги сунъий учиш – қўниш йўлагини бунёд этиш ишлари олиб борилаяпти.
📎Шунингдек, Термиз халқаро аэропортида мавжуд перрон кенгайтирилади. 📎Аэропортнинг ҳаво йўналиши кузатув муассасаси ва бошқарув диспетчерлик маскани қурилади ҳамда аэропорт ҳудуди, атрофида кенг миқёсли ободонлаштириш ишлари олиб борилиши кўзда тутилган.
✍️Б/к: https://t.me/Termizaeroport

ТЕРМИЗ ХАЛҚАРО АЭРОПОРТИДА БАҲОР НАФАСИ

Сурхондарё вилояти Гидрометеорология бошқармасининг мутахассислари 9 – феврал куни ўтказилган кузатувлар натижасига кўра, воҳанинг жанубий ҳудудларида бодом ва ўрик дарахтларининг гуллаш фазаси бошланганлигини маълум қилганди. Бугунга келиб эса вилоят жанубидаги Термиз туманида жойлашган Термиз халқаро аэропорти ҳудудида ҳам бодом ва ўрик дарахтларининг нафис гуллари ҳамда ифори билан баҳор нафаси ташриф буюрганлигини кўриш мумкин. Табиатда жонланиш яққол сезилмоқда. Айни шу жараёнда аэропорт ходимлари ҳам аллақачон баҳорий юмушларни, ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишларини ҳам бошлаб юборишган.

✍️Б/к: https://t.me/Termizaeroport

Ёшлар учун «Очиқ эшиклар куни»

Термиз халқаро аэропортида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 3 февралдаги “2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили”да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида”ги Фармонининг ижросини таъминлаш мақсадида “Очиқ эшиклар куни” ўтказилди.

Унда Термиз шаҳридаги 12-сонли “Меҳрибонлик уйи” ўқитувчи ва ўқувчилари таклиф этилди.
Тадбирда ўқувчи-ёшлар Термиз халқаро аэропортида яратилган шарт-шароитлар ҳамда авиация соҳаси бўйича атрофлича танишиш имкониятига эга бўлишди.

📎Термиз халқаро аэропорти директори Ш.Кабилов, аэропорт касаба уюшмаси раиси Д.Сайитов, аэропортнинг ташувларни ташкил этиш хизмати бошлиғи Б.Абдураҳмонов ва ёшлар етакчиси Ж.Имомовлар соҳага қизиқувчан ёшларга бу борада зарур тушунча ва тавсиялар беришди.
– Юртимизда муассасамиз мисолида айтиш мумкинки, барча мурғак қалб эгаларининг болалик гаштини суриши, яхши тарбия ва билим олиши, ҳар томонлама соғлом вояга етиши учун барча қулайлик яратилган. Мана бугунги Термиз халқаро аэропорти раҳбарияти ташаббуси билан ташкил этилган тадбир ҳам ана шу эзгу мақсадларга қаратилганлиги билан бизни хурсанд қилди.– деди “Меҳрибонлик уйи” ўқитувчиси Мансур Ҳамидов.

Ўқувчи – ёшларда мутахассис ҳамроҳлигида самолёт билан яқиндан танишиш имконияти ҳам катта таассурот қолдирди.
Айниқса “Очиқ эшиклар куни”да Бокс бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси, Жаҳон чемпиони Баҳодир Жалоловнинг ҳам иштироки ва ёшларга тавсиялари унутилмас лаҳзаларни ҳадя этди.
📌Тадбир якунида ўқувчиларга Термиз халқаро аэропорти маъмурияти томонидан эсдалик совғалари тақдим этилди.

Б/к: https://t.me/Termizaeroport

Икки буюк сиймо

 

📌Термиз халқаро аэропортида сўз мулкининг султони, улуғ мутафаккир Алишер Навоий таваллудининг 580 йиллиги ҳамда шоҳ ва дилбар шоир, муаррих, мусиқашунос Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудининг 538 йиллиги муносабати билан »Икки буюк сиймо» номли маънавий-маърифий тадбир ташкил этилди.

📎Тадбирда Термиз халқаро аэропорти директори Ш.Кабилов, директор ўринбосари Н.Жаббаров, ёшлар етакчиси Ж.Имомов ва бошқалар сўзга чиқиб, буюк бобокалонларимиз Алишер Навоий ҳамда Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг ҳаёти, бой маданий мероси ва уларнинг бугунги кундаги қадр-қиммати хусусида атрофлича фикр юритди.

📜Бу икки буюк сиймонинг асарлари дунё халқларининг бебаҳо маънавий меросига айлангани алоҳида қайд этилди.

💥Термиз шаҳридаги 19 – ўрта таълим мактаби ўқитувчи ва ўқувчилари Алишер Навоий ва Бобур ғазалларидан намуналар ўқиди. Шунингдек, ўқувчи ёшлар томонидан “Алишер Навоий” спектаклидан парчалар намойиш этилди.

✍️Икки буюк шоир ғазаллари асосида яратилган куй-қўшиқлар куйланди.

Термиз халқаро аэропорти: сифат, фидоийлик, хавфсиз парвоз

  Бугун замон шиддати тезлашган дунёда узоғингизни  яқин, оғирингизни енгил қиладиган тайёраларнинг , уларга  хизмат  кўрсатувчи аэропортларнинг  замонавий киши фаолиятида  алоҳида  аҳамияти  бор.  Термиз  халқаро  аэропорти  авиайўловчиларни мамлакатимиз ҳамда МДҲ мамлакатларига сифатли парвозини амалга оширадиган,  сайёҳларни  қабул қилиб олиб хизмат кўрсатадиган вилоятимиздаги  ягона корхонадир. Кейинги йилларда Термиз халқаро аэропорти мамлакатимиздаги энг ёш аэропортлардан бири бўлсада, ўзининг юқори техник салоҳияти билан  ўз ўрнига эга бўлиб бормоқда. Мазкур  жараёнларни  юзага  чиқиши, шубҳасиз корхонанинг фидойи ходимларининг фаолияти натижасидандир.  Халқаро аэропорт матбуот котиби “Термиз халқаро аэропорти” МЧЖ сифатни бошқариш бўлими муҳандиси  Хайрулла Чориевич Ўрозов билан кўпчиликни қизиқтирган мавзуларда атрофлича суҳбатлашди.

— Хайрулла Чориевич авиайўловчиларни юртимизнинг жанубий ҳудуди Сурхон воҳаси билан боғлайдиган Термиз халқаро аэропортининг сифатни назорат қилиш  фаолияти кўпчилик учун қизиқ. Даставвал шу ҳақида маълумот берсангиз?

 —  “Uzbekistan Airports” Акциядорлик жамиятининг таркибий қисмига кирувчи аэропортимиз халқаро “IKAO I” тоифасидаги сертификатга эга саналади. Бу дегани, ҳозирги кунда  бизда замонавий ҳаво лайнерларини бемалол қабул  қилиш  имкониятлари ҳам мавжуд. Сифат назорати жиҳатидан ҳам юртимиз аэропортлари орасида юқори натижаларга ҳам эгамиз. Шунингдек, аэропортимиз барча турдаги вертолётларга ҳам хизмат кўрсатади. Аэропорт кун сайин кўркамлашиб бормоқда. Шу кунларда янги учиш-қўниш йўлагини барпо этиш лойиҳаси бўйича ишлар аллақачон бошлаб юборилган.

—  Термиз халқаро аэропорти ўз номи билан халқаро деган мақомга эга. Шу жиҳатдан бу номга муносиблик даражаси қандай белгиланган ҳамда бу жиҳатлар корхона ходимлари зиммасига нечоғлик вазифаларни белгилайди?

  — 2010-йил Термиз халқаро аэропорти  мамлакатимизда биринчилардан бўлиб,  “ISO 9001-2008” халқаро стандарти сертификатига эга бўлган. Йиллар давомида, яъни 2016 йилда ҳам қўйилган талабларини масъулият билан бажарган ҳолда мазкур юқори даражадаги сертификатга эга бўлиб келмоқда. Бу эса  ўз-ўзидан эмас, албатта. Ташкилотда профессионал иш фаолияти йўлга қўйилганлиги, ёш мутахассисларга эътибор, раҳбар кадрларнинг салоҳияти юқорилигидан деб биламан.

           —  Шу кунларда “Uzbekistan Airports” акциядорлик жамияти бутун  жаҳон аэропортларини бирлаштирган “Airports Council International” (ACI) ташкилотига расман аъзо бўлганлиги ҳақида эшитдик.  Хўш, мазкур Акциядорлик компаниясининг таркибий қисми саналган Термиз халқаро аэропорти учун ҳам бу халқаро миқёсдаги ташкилотга аъзолик қандай янги имкониятларни яратади?.

“Халқаро Аэропортлар Кенгаши” (ACI) ўзида  670 та аъзони бирлаштирган  ҳолда 176 мамлакатдаги  1 минг 979 та аэропортга хизмат кўрсатиб келмоқда. ACI шунингдек Халқаро ҳаво транспорти ассоциацияси (IATA), Халқаро фуқаро авиацияси ташкилоти (ICAO), Фуқаро авиациясида аэронавигация хизматини кўрсатиш ташкилоти (CANSO) билан ҳам яқиндан ҳамкорлик қилиб келади. Айтиш мумкинки, раҳбариятимиз  – “Uzbekistan Airports” АЖ раҳбарияти “Халқаро Аэропортлар Кенгаши” билан бошланган онлайн мулоқотлар 2020 йилнинг охирларида ниҳоясига етди. Мулоқотларда юртимизнинг барча халқаро аэропортларида парвозлар хавфсизлигини таъминлаш, йўловчиларга сифатли хизмат кўрсатиш, ҳаво дарвозаларини дунё талаблари даражасида модернизация қилиш, парвозлар кўламини кенгайтириш масалаларига эътибор қаратилганди. Ўзбекистон томонидан ташкилотга тақдим қилинган ҳужжатлар маъқулланган. Бир сўз билан айтганда, “Uzbekistan Airports” АЖнинг халқаро аэропортлар Кенгаши таркибига қабул қилиниши тизимли ўзгаришларга сабаб бўлади. Аъзолик  аввало  хизматлар ишончлилигини  кафолатлайди.  Қолаверса, мамлакатда ҳаво транспорти тизимини тубдан ислоҳ қилиш, соҳа фаолиятини халқаро меъёрларга тенглаштириш, сайёҳликни ривожлантириш, инвестициялар оқимини жадаллаштиришда ACI хизматларига таянилган ҳолда иш олиб борилади. “Uzbekistan Airports” АЖнинг Халқаро Аэропортлар Кенгаши рўйхатидан муносиб ўрин эгаллагани Ўзбекистон авиацияси соҳасида муваффақиятлар сари қўйилган навбатдаги қадам дейиш мумкин.

   —  Бутун дунёда юз берган пандемия кўпгина соҳалар қаторида  дунё авиациясига ҳам ўзининг жиддий таъсирларини кўрсатди. Шу жараёнда юзага келган ҳолат Ўзбекистон аэропортлари қаторида Термиз халқаро аэропортида ҳам яққол кузатилди. Шундай эмасми?

Каронавирус пандемиясининг авиация соҳасига  таъсири жуда юқори бўлди. Хабарингиз бор, карантин чекловлари жорий қилинганлиги оқибатида авиақатновлар бутунлай тўхтади, йўловчилар оқими кескин қисқарди. Бу табиийки инвестициялар ва йўловчилар, сайёҳлар оқими камайишига олиб келди. Бироқ Пандемия бизга янгича ишлашни, авиациядаги замоннинг илғор тажрибаларини  амалиётга  қўллаш услубларини ўргатди. Карантин чекловлари қўлланилган пайтда ҳам Термиз халқаро аэропорти жамоаси якдиллик билан иш олиб борди. Бугунги кунда аэропортимизда парвозларни қайта тиклаш ишлари борасида ҳам ишлар олиб борилмоқда.   

— Мазмунли суҳбатингиз учун раҳмат!