Termiz xalqaro aeroporti

Termiz xalqaro aeroporti

Общество с ограниченной ответственностью “Termez xalqaro aeroporti ”является структурным подразделением АО “Uzbekistan airports” More »

Площадь Алишера Навои и Дворец бракосочетания

Площадь Алишера Навои и Дворец бракосочетания

Площадь Алишера Навои и Дворец бракосочетания More »

Дворец искусства

Дворец искусства

Дворец искусства More »

Археологический музей

Археологический музей

Археологический музей - единственный в Центральной Азии. More »

Ансамбл Султон Саодат

Ансамбл Султон Саодат

Ансамбл Султон Саодат More »

 

Термиз халқаро аэропорти: сифат, фидоийлик, хавфсиз парвоз

  Бугун замон шиддати тезлашган дунёда узоғингизни  яқин, оғирингизни енгил қиладиган тайёраларнинг , уларга  хизмат  кўрсатувчи аэропортларнинг  замонавий киши фаолиятида  алоҳида  аҳамияти  бор.  Термиз  халқаро  аэропорти  авиайўловчиларни мамлакатимиз ҳамда МДҲ мамлакатларига сифатли парвозини амалга оширадиган,  сайёҳларни  қабул қилиб олиб хизмат кўрсатадиган вилоятимиздаги  ягона корхонадир. Кейинги йилларда Термиз халқаро аэропорти мамлакатимиздаги энг ёш аэропортлардан бири бўлсада, ўзининг юқори техник салоҳияти билан  ўз ўрнига эга бўлиб бормоқда. Мазкур  жараёнларни  юзага  чиқиши, шубҳасиз корхонанинг фидойи ходимларининг фаолияти натижасидандир.  Халқаро аэропорт матбуот котиби “Термиз халқаро аэропорти” МЧЖ сифатни бошқариш бўлими муҳандиси  Хайрулла Чориевич Ўрозов билан кўпчиликни қизиқтирган мавзуларда атрофлича суҳбатлашди.

— Хайрулла Чориевич авиайўловчиларни юртимизнинг жанубий ҳудуди Сурхон воҳаси билан боғлайдиган Термиз халқаро аэропортининг сифатни назорат қилиш  фаолияти кўпчилик учун қизиқ. Даставвал шу ҳақида маълумот берсангиз?

 —  “Uzbekistan Airports” Акциядорлик жамиятининг таркибий қисмига кирувчи аэропортимиз халқаро “IKAO I” тоифасидаги сертификатга эга саналади. Бу дегани, ҳозирги кунда  бизда замонавий ҳаво лайнерларини бемалол қабул  қилиш  имкониятлари ҳам мавжуд. Сифат назорати жиҳатидан ҳам юртимиз аэропортлари орасида юқори натижаларга ҳам эгамиз. Шунингдек, аэропортимиз барча турдаги вертолётларга ҳам хизмат кўрсатади. Аэропорт кун сайин кўркамлашиб бормоқда. Шу кунларда янги учиш-қўниш йўлагини барпо этиш лойиҳаси бўйича ишлар аллақачон бошлаб юборилган.

—  Термиз халқаро аэропорти ўз номи билан халқаро деган мақомга эга. Шу жиҳатдан бу номга муносиблик даражаси қандай белгиланган ҳамда бу жиҳатлар корхона ходимлари зиммасига нечоғлик вазифаларни белгилайди?

  — 2010-йил Термиз халқаро аэропорти  мамлакатимизда биринчилардан бўлиб,  “ISO 9001-2008” халқаро стандарти сертификатига эга бўлган. Йиллар давомида, яъни 2016 йилда ҳам қўйилган талабларини масъулият билан бажарган ҳолда мазкур юқори даражадаги сертификатга эга бўлиб келмоқда. Бу эса  ўз-ўзидан эмас, албатта. Ташкилотда профессионал иш фаолияти йўлга қўйилганлиги, ёш мутахассисларга эътибор, раҳбар кадрларнинг салоҳияти юқорилигидан деб биламан.

           —  Шу кунларда “Uzbekistan Airports” акциядорлик жамияти бутун  жаҳон аэропортларини бирлаштирган “Airports Council International” (ACI) ташкилотига расман аъзо бўлганлиги ҳақида эшитдик.  Хўш, мазкур Акциядорлик компаниясининг таркибий қисми саналган Термиз халқаро аэропорти учун ҳам бу халқаро миқёсдаги ташкилотга аъзолик қандай янги имкониятларни яратади?.

“Халқаро Аэропортлар Кенгаши” (ACI) ўзида  670 та аъзони бирлаштирган  ҳолда 176 мамлакатдаги  1 минг 979 та аэропортга хизмат кўрсатиб келмоқда. ACI шунингдек Халқаро ҳаво транспорти ассоциацияси (IATA), Халқаро фуқаро авиацияси ташкилоти (ICAO), Фуқаро авиациясида аэронавигация хизматини кўрсатиш ташкилоти (CANSO) билан ҳам яқиндан ҳамкорлик қилиб келади. Айтиш мумкинки, раҳбариятимиз  – “Uzbekistan Airports” АЖ раҳбарияти “Халқаро Аэропортлар Кенгаши” билан бошланган онлайн мулоқотлар 2020 йилнинг охирларида ниҳоясига етди. Мулоқотларда юртимизнинг барча халқаро аэропортларида парвозлар хавфсизлигини таъминлаш, йўловчиларга сифатли хизмат кўрсатиш, ҳаво дарвозаларини дунё талаблари даражасида модернизация қилиш, парвозлар кўламини кенгайтириш масалаларига эътибор қаратилганди. Ўзбекистон томонидан ташкилотга тақдим қилинган ҳужжатлар маъқулланган. Бир сўз билан айтганда, “Uzbekistan Airports” АЖнинг халқаро аэропортлар Кенгаши таркибига қабул қилиниши тизимли ўзгаришларга сабаб бўлади. Аъзолик  аввало  хизматлар ишончлилигини  кафолатлайди.  Қолаверса, мамлакатда ҳаво транспорти тизимини тубдан ислоҳ қилиш, соҳа фаолиятини халқаро меъёрларга тенглаштириш, сайёҳликни ривожлантириш, инвестициялар оқимини жадаллаштиришда ACI хизматларига таянилган ҳолда иш олиб борилади. “Uzbekistan Airports” АЖнинг Халқаро Аэропортлар Кенгаши рўйхатидан муносиб ўрин эгаллагани Ўзбекистон авиацияси соҳасида муваффақиятлар сари қўйилган навбатдаги қадам дейиш мумкин.

   —  Бутун дунёда юз берган пандемия кўпгина соҳалар қаторида  дунё авиациясига ҳам ўзининг жиддий таъсирларини кўрсатди. Шу жараёнда юзага келган ҳолат Ўзбекистон аэропортлари қаторида Термиз халқаро аэропортида ҳам яққол кузатилди. Шундай эмасми?

Каронавирус пандемиясининг авиация соҳасига  таъсири жуда юқори бўлди. Хабарингиз бор, карантин чекловлари жорий қилинганлиги оқибатида авиақатновлар бутунлай тўхтади, йўловчилар оқими кескин қисқарди. Бу табиийки инвестициялар ва йўловчилар, сайёҳлар оқими камайишига олиб келди. Бироқ Пандемия бизга янгича ишлашни, авиациядаги замоннинг илғор тажрибаларини  амалиётга  қўллаш услубларини ўргатди. Карантин чекловлари қўлланилган пайтда ҳам Термиз халқаро аэропорти жамоаси якдиллик билан иш олиб борди. Бугунги кунда аэропортимизда парвозларни қайта тиклаш ишлари борасида ҳам ишлар олиб борилмоқда.   

— Мазмунли суҳбатингиз учун раҳмат!

 

Fikr bildirish

E-pochta manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy ma'lumotlar * bilan belgilangan