Daily Archives: 10.02.2021

Ёшлар учун «Очиқ эшиклар куни»

Термиз халқаро аэропортида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 3 февралдаги “2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили”да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида”ги Фармонининг ижросини таъминлаш мақсадида “Очиқ эшиклар куни” ўтказилди.

Унда Термиз шаҳридаги 12-сонли “Меҳрибонлик уйи” ўқитувчи ва ўқувчилари таклиф этилди.
Тадбирда ўқувчи-ёшлар Термиз халқаро аэропортида яратилган шарт-шароитлар ҳамда авиация соҳаси бўйича атрофлича танишиш имкониятига эга бўлишди.

📎Термиз халқаро аэропорти директори Ш.Кабилов, аэропорт касаба уюшмаси раиси Д.Сайитов, аэропортнинг ташувларни ташкил этиш хизмати бошлиғи Б.Абдураҳмонов ва ёшлар етакчиси Ж.Имомовлар соҳага қизиқувчан ёшларга бу борада зарур тушунча ва тавсиялар беришди.
– Юртимизда муассасамиз мисолида айтиш мумкинки, барча мурғак қалб эгаларининг болалик гаштини суриши, яхши тарбия ва билим олиши, ҳар томонлама соғлом вояга етиши учун барча қулайлик яратилган. Мана бугунги Термиз халқаро аэропорти раҳбарияти ташаббуси билан ташкил этилган тадбир ҳам ана шу эзгу мақсадларга қаратилганлиги билан бизни хурсанд қилди.– деди “Меҳрибонлик уйи” ўқитувчиси Мансур Ҳамидов.

Ўқувчи – ёшларда мутахассис ҳамроҳлигида самолёт билан яқиндан танишиш имконияти ҳам катта таассурот қолдирди.
Айниқса “Очиқ эшиклар куни”да Бокс бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси, Жаҳон чемпиони Баҳодир Жалоловнинг ҳам иштироки ва ёшларга тавсиялари унутилмас лаҳзаларни ҳадя этди.
📌Тадбир якунида ўқувчиларга Термиз халқаро аэропорти маъмурияти томонидан эсдалик совғалари тақдим этилди.

Б/к: https://t.me/Termizaeroport

Икки буюк сиймо

 

📌Термиз халқаро аэропортида сўз мулкининг султони, улуғ мутафаккир Алишер Навоий таваллудининг 580 йиллиги ҳамда шоҳ ва дилбар шоир, муаррих, мусиқашунос Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудининг 538 йиллиги муносабати билан »Икки буюк сиймо» номли маънавий-маърифий тадбир ташкил этилди.

📎Тадбирда Термиз халқаро аэропорти директори Ш.Кабилов, директор ўринбосари Н.Жаббаров, ёшлар етакчиси Ж.Имомов ва бошқалар сўзга чиқиб, буюк бобокалонларимиз Алишер Навоий ҳамда Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг ҳаёти, бой маданий мероси ва уларнинг бугунги кундаги қадр-қиммати хусусида атрофлича фикр юритди.

📜Бу икки буюк сиймонинг асарлари дунё халқларининг бебаҳо маънавий меросига айлангани алоҳида қайд этилди.

💥Термиз шаҳридаги 19 – ўрта таълим мактаби ўқитувчи ва ўқувчилари Алишер Навоий ва Бобур ғазалларидан намуналар ўқиди. Шунингдек, ўқувчи ёшлар томонидан “Алишер Навоий” спектаклидан парчалар намойиш этилди.

✍️Икки буюк шоир ғазаллари асосида яратилган куй-қўшиқлар куйланди.