Daily Archives: 17.02.2021

Қурилиш ишлари авжида

📎Термиз халқаро аэропортида кенг миқёсли қурилиш – таъмирлаш ишлари амалга оширилаяпти. Гап шундаки, аэропортнинг қабул қилиш қобилиятини янада ошириш, маҳаллий ва халқаро авиарейслар йўловчиларига юқори сифатли хизматлар кўрсатишни тубдан яхшилаш мақсадида янги сунъий учиш – қўниш йўлагини бунёд этиш ишлари олиб борилаяпти.
📎Шунингдек, Термиз халқаро аэропортида мавжуд перрон кенгайтирилади. 📎Аэропортнинг ҳаво йўналиши кузатув муассасаси ва бошқарув диспетчерлик маскани қурилади ҳамда аэропорт ҳудуди, атрофида кенг миқёсли ободонлаштириш ишлари олиб борилиши кўзда тутилган.
✍️Б/к: https://t.me/Termizaeroport

ТЕРМИЗ ХАЛҚАРО АЭРОПОРТИДА БАҲОР НАФАСИ

Сурхондарё вилояти Гидрометеорология бошқармасининг мутахассислари 9 – феврал куни ўтказилган кузатувлар натижасига кўра, воҳанинг жанубий ҳудудларида бодом ва ўрик дарахтларининг гуллаш фазаси бошланганлигини маълум қилганди. Бугунга келиб эса вилоят жанубидаги Термиз туманида жойлашган Термиз халқаро аэропорти ҳудудида ҳам бодом ва ўрик дарахтларининг нафис гуллари ҳамда ифори билан баҳор нафаси ташриф буюрганлигини кўриш мумкин. Табиатда жонланиш яққол сезилмоқда. Айни шу жараёнда аэропорт ходимлари ҳам аллақачон баҳорий юмушларни, ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишларини ҳам бошлаб юборишган.

✍️Б/к: https://t.me/Termizaeroport