Category Archives: Без рубрики

СОҒЛОМ ТУРМУШ ТАРЗИ ЙЎЛИДА

Термиз халқаро аэропорти ходимлари ўртасида оммавий спортни ривожлантириш ва соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш мақсадида мунтазам равишда юриш, югуриш, футбол каби спортнинг устувор турлари бўйича бир қатор мусобақалар ташкил этиб келинмоқда.
Ана шундай тадбирлардан бири бугун «Биз спортни ривожлантириш ва соғлом турмуш тарафдоримиз» шиори остида ташкил этилди. Югуриш бўйича ўтказилган марафонда аэропортнинг барча хизмат ва бўлимлари вакиллари иштирок этди.
Марафон карантин талаблари доирасида, барча хавфсизлик техникалари қоидаларига риоя этган ҳолда ва тиббиёт-санитар хизмати фельдшери кузатувида ўтказилди.
Термиз халқаро аэропорти касаба уюшмаси раиси ва ёшлар иттифоқи етакчиси томонидан ўтказилган тадбир якунида ғолиблар аниқланди.
Югуриш марафони бўйича эркаклар ва аёллар ўртасида совринли ўринлар қуйидагича тақсимланди:
1-ўрин: Пўлатов Илёс ва Нормуродова Лобар;
2-ўрин: Юсупов Ҳусниддин ва Ҳайдарова Ойхон;
3-ўрин: Хўжақулов Нўмар ва Холмирзаева Сабогул.
Марафонда 1, 2 ва 3 ўринни олган ходимларга тадбир ташкилотчилари томонидан совғалар ва дипломлар топширилди.
✍️ТЕРМИЗ ХАЛҚАРО АЭРОПОРТИ МАТБУОТ ХИЗМАТИ: https://t.me/Termizaeroport

ЙИҒИЛИШ ЎТКАЗИЛДИ

Термиз халқаро аэропорти касаба уюшмаси томонидан ташкилотда жамоа шартномаларининг 2020 йилда бажарилиши муҳокамаси ва бошланғич касаба уюшмаси ҳисобот йиғилиши бўлиб ўтди.
Кун тартибидаги масала юзасидан жамоа шартномаларининг 2020 йил ҳолати бўйича бажарилиши юзасидан Термиз халқаро аэропорти директори Ш.Кабилов ва бошланғич касаба уюшмаси раиси Д.Сайитовнинг ҳисоботлари тингланди ва муҳокама этилди.
Шунингдек ҳисобот йиғилишида тафтиш комиссияси раиси С.Холмирзаеванинг ҳисоботи ҳам тингланиб, муҳокама этилди.
Кун тартибидаги тингланган ва муҳокама этилган масалалар юзасидан амалга оширилган ишлар йиғилиш аъзолари томонидан «қониқарли» деб топилди.
Кун тартибидаги масалалар юзасидан сўзга чиққан касаба уюшмаси аъзолари Термиз халқаро аэропортининг касаба уюшмаси қўмитасининг ўтган даврдаги фаолияти юзасидан ўз фикр мулоҳазаларини билдиришди. Қилиниши керак бўлган ишлар белгилаб олинди. Якунда тегишли қарор қабул қилинди.
Термиз халқаро аэропорти матбуот хизмати

«ТЕРМИЗ – УРГАНЧ – ТЕРМИЗ» ЙЎНАЛИШИ БЎЙИЧА АВИАҚАТНОВ ЙЎЛГА ҚЎЙИЛДИ

Бугун Термиз халқаро аэропорти ва Урганч халқаро аеропорти ўртасида илк бор «Термиз –Урганч -Термиз» авиақатнови йўлга қўйилди. Эътиборлиси,  «Термиз – Урганч – Термиз» авиайўналиши бўйича амалга оширилган янги рейсдан кўпчилик авиайўловчилар ўз мамнунликларини баён этишди.

– Хоразмдан  Сурхондарёгача автомашинада 15-18 соат вақт давомида йўл босиб келинарди. Бугун бир соат атрофидаги вақт атрофида Термизга етиб келдим. Ҳар томонлама бу авиақатнов биз каби, тадбиркорлик билан шуғулланувчи фуқароларга қулайлик туғдиради, – дейди Санжар Алланиёзов.

 Парвозлар ҳафтада бир марта — ҳар чоршанба кунлари «Термиз – Урганч» йўналишида HY–067 рақамли рейс 12:50 – 14:15да, «Урганч – Термиз» йўналишида эса HY–068 рейс 16:00 – 17:15да амалга оширилмоқда.

 Юртдошларимиз ва хорижий сайёҳлар мамлакатимизнинг икки чекка ва олис  вилоятлари марказлари Термиз ҳамда Урганч шаҳарлариаро иш ва дам олиш юзасидан сафарларни амалга ошириш имконига эга бўлишганлиги билан ҳам мазкур авиақатнов аҳамиятлидир.

Bizning kanal:

https://t.me/Termizaeroport

Термиз халқаро аэропортида “Сумалак сайли”

Азалдан Наврўз айёмини халқимиз орзиқиб ва ўзига хос соғинч билан кутиб олади. Мазкур байрамни энг қадимий ва асл миллий байрам сифатида ана шундай ардоқлаб ўтказишимизда ҳам чуқур маъно – мазмун бор.

Байрам аҳиллик, иноқлик, ўзаро – меҳр оқибат тараннуми бўлиб хизмат қилади. Байрам арафасида корхона ва ташкилотларда ташкил этиладиган “Сумалак сайли” ҳам жамоада ўзаро ҳамжиҳатлик, дўстлик ришталарини боғлашга хизмат қилади.

Термиз халқаро аэропортида ўтказилган “Сумалак сайли” ҳам ўзида айни жиҳатларни ифода этганлиги билан аҳамиятли бўлди.

Аэропорт раҳбарияти ва касаба уюшмаси томонидан ташкиллаштирилган тадбир барча ходимларни бир дастурхон атрофида жамлади.

Самимий гурунглар асносида дастурхонга ўзбекона миллий таом – ош тортилиб, юртимизнинг тинчлиги ва фаровонлиги бардавомлигини сўраб,  дуога қўл очилди.

Кайвони онахонлар, аэропортнинг аёллар ва қизлари томонидан дошқозонда сумалак пиширилди.

Сумалак сайли шунчаки бир таом пишириш эмас, корхона ходимлари, ёшу кексаси йиғилиб бир кечаю, бир кундуз давомида ўйин кулгу, халқона қўшиқ ва ўйинлар воситасида қадриятларимизни намоён этиш рамзи ҳам демакдир.

Айни жиҳатлар ҳам ташкил этилган сайлда ҳам яна бир бор ўз ифодасини топди.

Термиз халқаро аэропорти матбуот хизмати

 

«ЭРКИН, ЁШ АВЛОДЛАР СЕНГА ЗЎР ҚАНОТ!»

Тошкент шаҳрида “Uzbekistan Airports” Акциядорлик жамияти томонидан “Салоҳиятли ёшлар – тизим тараққиётининг муҳим омили” мавзусида Республика ёшлар анжумани бўлиб ўтмоқда.

Анжуман доирасида бир қатор тадбирлар ўтказилиши белгиланган.
🖇Жумладан, АЖ Бошқаруви вакилларининг ҳудудий аэропортлар ёшлари билан бевосита ва онлайн мулоқоти, Тошкент шаҳрининг диққатга сазовор жойларига пресс-тур ва семинар-тренинглар ташкил этиш кўзда тутилган.

Куннинг биринчи ярмида видеоконфиренц – алоқа тарзида ўтказилган йиғилишда “Uzbekistan Airports” АЖ матбуот хизмати раҳбари Лаълихон Собирова, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутати Бекмирза Эшмирзаев, Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги директори Алишер Юнусовлар сўнгги йилларда юртимизда ёшларга берилаётган эътибор самараси ўлароқ, ҳар бир тизимда, жумладан ҳаво транспорти хизмати тизимида ҳам янги, юқори интелектуал салоҳиятга эга авлод шаклланиб келаётганлиги таъкидланди.
🖋Ёшлар ҳаёти, фаолияти, уларнинг орзу- истак ва мақсадлари юзасидан ўзаро фикрлар алмашилди. Улар томонидан ўртага ташланган масалалар атрофлича муҳокама қилинди, ечимлари юзасидан зарур тавсиялар берилди.

 

“Zoom” дастури орқали онлайн тарзда ташкил этилган йиғилишда Термиз халқаро аэропорти директори ўринбосари Н.Джаббаров ва аэропортнинг фаол ёшлари ҳам иштирок этишди.
Анжуман давом этмоқда.

✍️Термиз халқаро аэропорти матбуот хизмати

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги матбуот хизматига кўра, вилоятда Наврўз байрами очиқ жойларда, яъни боғлар, хиёбонлар ва ўйингоҳларда ўтказилади

Республика махсус комиссиясининг коронавирус пандемиясини инобатга олган ҳолда мамлакатимизда Наврўз умумхалқ байрами тадбирларини ташкиллаштириш масалаларига бағишланган кенгайтирилган йиғилиши бўлиб ўтди.

Йиғилишда сўнгги кунларда аҳоли ўртасида коронавирус инфекцияси билан касалланиш ҳолатлари бироз ортганлиги таъкидлаб ўтилди. Шу боис мутассадди вазирлик ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларига:

🔸 байрам тадбирларини об-ҳаво шароитини инобатга олган ҳолда очиқ жойларда, яъни боғлар, хиёбонлар ва ўйингоҳларда ўтказиш;

🔸 байрам тадбирларида аҳолини кўп тўпламаслик ва ташриф буюрувчилар ниқобда бўлишлари ҳамда ижтимоий масофани сақлашлари устидан назоратни ўрнатиш;

🔸 аҳоли гавжумлигининг олдини олиш мақсадида тадбирларни кичик ҳажмда маҳаллаларда ташкил этиш чораларни кўриш;

🔸 байрам тадбирларини юқори бадиий савияда ўтказиш, бунинг учун эстрада хонандалари ва театр актёрларини жалб этиш;

🔸байрам тадбирларида жамоат тартибини сақлаш ва хавфсизлик чораларини кўриш вазифалари топширилди.

Шунга мувофиқ, Сурхондарё вилоятида ўтказилиши белгиланган Наврўз байрами тадбирлари очиқ жойларда, яъни боғлар, хиёбонлар ва ўйингоҳларда бўлиб ўтади.

Хусусан, вилоятнинг асосий байрам тантаналари жорий йилнинг 19 март куни карантин талабларига қатъий риоя қилинган ҳолда Термиз туманидаги «Отчопар» мавзесида ўтказилади.

Байрам тадбирларига ташриф буюрувчилардан карантин талабларига риоя қилишларини, ниқобда бўлишлари ҳамда ижтимоий масофани сақлашларини сўраймиз. ✍️Bizning kanal:https://t.me/Termizaeroport

ҲАШАР УЮШҚОҚЛИК БИЛАН ЎТКАЗИЛДИ

Қутлуғ байрамлар, яхши кунлар арафасида ҳовлилар, уй-жойларни тартибга келтириш, маҳаллалар, кўча-кўйларни обод этиш, атроф-муҳитнинг озода ва саришталигини таъминлаш халқимизга хос бўлган эзгу анъаналардан биридир. 13 март куни умумхалқ хайрия ҳашари доирасида Термиз халқаро аэропортида ҳам ихтиёрийлик ва ўзаро уюшқоқлик асосида ҳашар ўтказилди. Корхона ходимлари ҳудуд боғларида кўкаламзорлаштириш ва ободонлаштириш ишларини олиб боришди. Ариқлар, ирригация тизимлари тозаланди. Иншоотлар олдидаги майдончалар ҳам тартибга келтирилди. Бинолар, дарахтларни оқлаш ва санитар ҳолатларни яхшилашга жиддий эътибор қаратилди. Ўтказилган мазкур ҳашар Термиз халқаро аэропорти ходимларини яна бир бор ўзаро уюшқоқлик ва ҳамжиҳатликка асосланган жамоа сифатида намоён этганлиги билан аҳамиятли бўлди.

✍️Bizning kanal:https://t.me/Termizaeroport

ТЕРМИЗ ХАЛҚАРО АЭРОПОРТИДА НАВРЎЗ НАФАСИ

“Termiz xalqaro aeroporti” МЧЖ раҳбарияти томонидан ходимлар ўртасида турли маънавий-маърифий, спорт-соғломлаштириш тадбирларини ўтказиш анъана тусига кирган. Наврўз умумхалқ байрами арафасида аэропортда фаолият юритувчи эркаклар ўртасида спортнинг шахмат ва футбол турлари бўйича ўйинлар ташкиллаштирилган бўлса, аёллар ва қизлар иштирокида шашка ва “Арғамчидан сакраш” мусобақаларига старт берилди.

Футбол баҳсларида аэропортнинг бўлим ва бўлинмалари ходимларидан иборат 6 та жамоа асосий ғолиблик учун баҳс олиб боришаётган бўлса, ақл гимнастикаси саналган шахмат мусобақаларида эса 15 нафар ходим ўзаро беллашишмоқда. Ташкил этилган баҳслардан фақатгина спортнинг шашка тури бўйича ўтказилган ўйинларда аёллар ва қизлар ўртасида асосий ғолиб номи аниқланди.                                                  Унда аэропорт ходимаси Шаҳло Хушбакова мутлоқ ғолиб деб топилди. 
📎- Яшариш ва янгиланиш айёми муносабати билан ўтказилган шашка мусобақасида биринчи ўринни эгалладим, – дейди Шаҳло Хушбакова. – Бу менга ажойиб байрам совғаси бўлади. Спорт билан мунтазам шуғулланиш аэропорт ходимлари учун жуда муҳим.

Термиз халқаро аэропорти касаба уюшмаси ва ёшлар етакчиси ташаббуси асосида ўтказилаётган спорт беллашувлари якунида ғолиб жамоалар ва якка баҳсларда ғолибликни қўлга киритган ходимлар раҳбарият томонидан диплом ва совғалар билан тақдирланиши кўзда тутилган.
📎– Мақсадимиз – ходимлар ўртасида оммавий-спорт ва соғломлаштириш ишларини янада такомиллаштириш, ходимлар соғлигини мустаҳкамлаш ҳамда уларни жисмоний тарбия ва спорт билан мунтазам шуғулланишга жалб қилиш, қолаверса, ишчи-ходимлар ўртасида соғлом турмуш тарзи тамойилларини шакллантиришдан иборат, – дейди Термиз халқаро аэропорти директори Шухрат Кабилов.
✍️Bizning kanal:https://t.me/Termizaeroport

       “Сурхондарёга хуш келибсиз!”

Сурхондарё вилояти  туризм йўналишида янада  юқори потенциалга эга. Бугунги кунда воҳада 375 та тарихий, маданий, меъморий мажмуа, юзга яқин жаҳон тарихи тамаддуни ривожига дахлдор, аҳамиятли археологик  ёдгорликлар, кўплаб экотуризм манзиллари, бетакрор табиат  мўъжизалари  мавжуд.

Зиёрат  туризми. Сурхондарёда  муқаддас  қадамжолар, йил бўйи сайёҳлар, зиёратчилар қадами  узилмайдиган зиёратгоҳлар  сифатида Термиз туманидаги Ал Ҳаким ат – Термизий, Шеробод  туманидаги Абу Исо ат-Термизий, Олтинсой  туманидаги  Сўфи Оллоҳёр, Муҳаммад Зоҳид зиёратгоҳларини кўрсатиш мумкин. Шу билан бирга Термиз туманидаги эски Термиз ҳудудида жойлашган Қоратепа, Фаёзтепа, Зўрмола ёдгорликлари буддавийлик динига эътиқод қилувчи мамлакатлардан  келган сайёҳларнинг қизиқишларига сабаб бўлмоқда.

  • Туризм – маданиятлар  риштаси. Туризм ортидан биз нафақат маданият, тарих, бетакрор  табиатимизни нафақат дунёга кўз-кўз қиламиз, балки бу билан иқтисодиётимиз янада ривожланади. – дейди Имом Термизий номидаги халқаро илмий – тадқиқот маркази ходими  Фахриддин Худойназаров, – Бугунги  кунда ислом дунёси мамлакатларидан келувчи сайёҳлар учун вилоятимиздаги зиёратгоҳларимизда ҳам барча шароитлар муҳайё этилган. Туристлар ҳам буни эътироф этишади.

Сурхондарё  вилоятида  бугунга  қадар ўнга яқин буддавийлик археологик ёдгорлиги ҳам сақланиб қолган.

 

Экотуризм.  Сурхондарё ўзига хос  бетакрор  табиатга эга.  Пурвиқор Ҳисор, Кўҳитанг, Боботоғ тоғлари, ложувард Учқизил, Оқтепа, Сурхон кўллари,  Омонхона, Хўжаипок, Шолқон, Ўринбулоқ санаторий типидаги манзиллар ва маъданли булоқлар, Сангардак, Кенгдала каби шаршаралари билан дунёнинг энг нозик сайёҳларини-да ўз бағрига чорлаши мумкин. Ёзи иссиқ, қиш  мавсуми ҳам илиқ келадиган   Термиз  шаҳрининг  иқлими  ҳам  ўзига хос. Сурхоннинг марҳум оташнафас  шоири  Теша Сайдалиев  бу ҳароратни  ўз даврида  қуйдагича  қаламга  олганича ҳам бор.

  •  
  •  
  • Термизданман, дўстим!
  • Оҳ, эшитганман.
  • Тухум  пишар  эмиш, ёз иссиғида.
  • Темирчилар  баъзан кечиб оловдан,

Ишлашармиш   қуёш   тиғида.

Сурхондарёнинг ўзига хос маданияти бу ердаги фольклор – этнографик жамоалар репертуарларида ҳам яққол намоён бўлади. Айниқса, бадиий дасталарда бадаш ва  чанқовуз оҳанглари ўзига хос.

“Бадаш” ўнлаб доира мусиқа асбобининг бир маромда ва бир  вақтдаги  жўрлигидир. Қадимда бу куй қўшинни, йигитларни  жанговорликка чорлаган бўлса, чанқовуз эса  чўпон-чўлиқларнинг, деҳқонларнинг, кайвони момоларнинг севимли мусиқа асбоби  саналади. Бадаш ва чанқовуз куйларини, халқ оҳангларини “Бойсун”, “Қуралай”, “Чорқарсак”, “Дашнабод”, “Юлдузча” жамоалари  турфа услубларда  ижро  этиб  келади.

  Сайёҳ юқорида келтирган маълумотлардан  ошуфталаниб, юқори кайфиятда замонавий тайёрада Сурхондарёга йўл олди, дейлик. Хўш, ундан кейинчи?.

Термиз халқаро аэропорти. Сайёҳлар учун асрлар давомида манзилни-манзилга боғловчи  йўллар билан боғлиқ машаққатлар ҳаво транспортлари яратилиши билан барҳам топиб бораётганлиги ҳақиқат. Шу ўринда туристнинг узоғини  яқин, оғирини енгил қиладиган тайёраларнинг аҳамияти  беқиёс. Термиз  халқаро  аэропорти  авиайўловчиларни мамлакатимиз ҳамда МДҲ мамлакатларига сифатли парвозини амалга оширадиган, вилоятимизга келаётган  сайёҳларни  илк қабул қилиб олиб хизмат кўрсатадиган корхона саналади.  Халқаро аэропорт мамлакатимиздаги энг ёш аэропортлардан бири ҳисоблансада, инфратузилмаси, юқори техник салоҳияти, географик имкониятлари билан  ўз ўрнига эга. Кутиш заллари, CIP зоналар, она ва бола хоналари, намозхона, тиббий пункт ва бошқа бўлимларда йўловчиларнинг барча эҳтиёжлари инобатга олинган ҳолда бунёд этилган. Duty Free дўконлари, бепул Wi-Fi хизмати, чет эллик туристлар учун виза олиш сектори ҳам ташкил этилган. Аэропортдан чиқибоқ, “Термиз шаҳрига хуш келибсиз!” деган ёзувга кўзингиз тушади. Воҳа марказида бир сўз билан ййтганда, хорижий ва маҳаллий сайёҳлар учун барча шароитлар мавжуд.

 

Термиз халқаро аэропорти

матбуот хизмати

“Uzbekistan Airways” авиакомпанияси Термиз шаҳрига мунтазам қатновларни кўпайтиради

 

“Uzbekistan Airways” авиакомпанияси ички ва зиёрат туризмини ривожлантириш мақсадида Термиз шаҳрига мунтазам қатновлар кўпайтирилиши ҳақида эълон қилади! 

2021 йил 13 мартдан бошлаб Термизга қатновлар душанба, чоршанба ва шанба кунлари амалга оширилади.