Ҳушёрликни эътиборда тутсак, соғлигимиз хавфсиз бўлади

🔸 Бугунги кунда бутун жаҳонда COVID-19 пандемиясига қарши кескин кураш чоралари қўлланилмоқда. Карантин қоидаларига риоя қилиш, табиийки, бу балодан бирмунча ҳимояланишга олиб келади. Термиз халқаро аэропортида ҳам иншоот ва унга ташриф буюрувчилар, йўловчиларни дезинфекция қилиш ишлари тизимли амалга оширилмоқда.

🛩 Термиз аэропортига пойтахтдан ҳафтасига иккита рейс қатнайди. Тошкентдан ҳар чоршанба ва шанба йўловчилар воҳага келади ва ўша манзилга кузатилади. Самолёт қатнайдиган кунлари эрта тонгдан, шунингдек, ҳаво кемаси учиб кетганидан сўнг аэровокзал биноси ва унга туташ хизмат хоналари тўлиқ дезинфекция қилинади. Жараёнда иштирок этувчи барча аэропорт ва ҳамкор ташкилотлар ходимлари ниқоб, қўлқоп ва антисептик воситалар билан таъминланганлар.


😷 Аэропортга ташриф буюрувчи йўловчиларнинг ҳарорати ўлчаниб, дезинфикациялаш туннелидан ўтказилмоқда. Аэровокзал биноси ва кутиш залига кириш жойлари антисептик воситалар билан жиҳозланган. Йўловчилар учун янги ниқоб ва қўлқоп бериш ишлари ҳам ташкиллаштирилган.

🔸 Аэропорт ходимларининг назоратдан ўтиш жойлари антисептик воситалари билан таъминланган. Ишга келувчи ходимларнинг ҳарорати ўлчанади. Хизмат хоналари ҳар 4 кунда бир марта тўлиқ дезинфекция қилинмоқда, ҳар куни тозалаш ва дезинфекция амаллари ўтказиб келиняпти. Ходимларнинг барчаси ниқобда юриш 😷, қўлларни тез-тез ювиш🧼, қўл бериб саломлашмаслик 🤝❌ ҳамда ижтимоий масофани сақлаш ✋ каби карантин қоидаларига доимий равишда риоя қилишади.
🔸 Карантин даврида ўз соғлигимиз учун ўзимиз жавобгар эканлигимизни унутмайлик!
Матбуот хизмати

Хорижий давлатлар билан авиақатновлар 30 июнгача тикланмайди – Uzbekistan Airways

Ўзбекистон 30 июнгача халқаро авиақатновларни амалга оширмайди. Kun.uz манбаси хабар беришича, коронавирус пандемиясига қарши кураш доирасида қабул қилинган қарор муддати узайтирилган.

Uzbekistan Airways авиакомпанияси матбуот котиби Ҳабибулло Набиевнинг Kun.uz сайтига маълум қилишича, Covid-19 касаллиги тарқалишининг олдини олиш доирасида хорижга авиақатновлар 2020 йилнинг 30 июнига қадар тикланмайди.

Парвозлар қачон тикланиши аниқ эмаслиги боис 30 июнга қадар авиачипталар сотиш ҳам тўхтатилади. Қатновларни тиклаш масаласи дунёдаги вазиятга кўра қайта кўриб чиқилади.

Ўзбекистон март ойининг иккинчи ярмидан қатор давлатлар билан авиақатновларни босқичма-босқич тўхтатган эди. 30 март кунидан Ўзбекистондаги мавжуд барча аэропортлар ёпилиб, авиақатновлар бутунлай тўхтатилди.

Республикадаги аэропортлар иш фаолияти ва авиапарвозларнинг қайта тикланиши ёки чеклов чоралари узайтирилиши республика махсус комиссияси томонидан эълон қилинади.

Манба: https://kun.uz/

Ramazon Muborak!

Aziz do’stlar! Muqaddas Ramazon oyi bilan sizlarni chin yurakdan tabriklaymiz.

Sizlarga mustaxkam iroda, sog’liq, ko’tarinki ruh, ezgu umidlar, mehr va saxovat tilaymiz.

Imoningiz mustahkam bo’lishiga, yaqinlaringizga ulashayotgan mehringiz so’nmasligiga hamda barcha ezgu amallaringiz qabul bo’lishiga tilakdoshmiz!

Коронавирус касаллигини тарқалишининг олдини олиш

Коронавирус касаллигини республика ҳудуди бўйлаб тарқалишининг олдини олиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар

АОКА штабида брифинг бўлиб ўтди.

АОКА штабида Транспорт вазирлиги Ахборот хизмати раҳбари Наврўз Ашурматов иштирокида брифинг бўлиб ўтди.
❓Ўзбекистонда авиақатновлар қачондан бошлаб қайта тикланади?

❗️Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг топшириғига мувофиқ, коронавируснинг кириб келиши ва тарқалишини олдини олиш юзасидан чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича Республика махсус комиссиясининг қарори билан 30 март соат 00:01 дан 20 апрель соат 00:01 га қадар Ўзбекистондаги мавжуд барча аэропортлар ёпилиб, авиақатновлар бутунлай тўхтатилди.

✔️ Республикамиздаги аэропортлар иш фаолияти ва авиа парвозларнинг қайта тикланиши ёки чеклов чораларининг узайтирилиши республика махсус комиссияси томонидан эълон қилинади.

〰️〰️〰️〰️〰️

@aoka_uz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники

ТАЙИНЛОВ​

“Uzbekistan Airports” акциядорлик жамияти Бошқарув раисининг ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси ва Матбуот котиби этиб, Сабирова Лалихон Маърупходжаевна тайинланди.

У 20 йил мобайнида Ўзбекистон Миллий Телерадиокомпаниясининг ижтимоий-сиёсий, иқтисодий-таҳлилий ва информацион дастурларида самарали фаолият олиб борди. Кейинги йилларда журналист-молиячи, фан номзоди сифатида турли идора ва ташкилотларнинг Ахборот хизматини муваффақиятли бошқарган.

Ўзбекистон Республикасида фаолият юритаётган экспорт қилувчи корхоналар диққатига

Ўзбекистон Республикасида фаолият юритаётган экспорт қилувчи корхоналар диққатига !!!

✅Экспорт қилувчиларга маҳсулотларини экспорт қилишда транспорт харажатларининг ошган қисми инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги экспортни рағбатлантириш агентлиги томонидан компенсация қилиб бериш орқали қоплаб берилади.

Новый терминал аэропорта «Термез»

Маълумот учун: (71) 252 16 75, info@epauzb.uz

✅Халқаро юк ташувлар ҳамда экспорт ва импорт операциялари билан шуғулланадиган тадбиркорлар, энг мақбул транспорт йўналишларини аниқлаш ҳамда ташувлар давомида муаммолар юзага келган тақдирда

Транспорт вазирлигининг 1167 ҳамда Инвестиция ва ташқи савдо вазирлиги нинг (71) 238-52-52 ишонч телефон рақамларига мурожаат этишингиз мумкин.

Hurmatli yo’lovchilar!

2020-yil 24-martdan boshlab Uzbekistan Airways aviakompaniyasi barcha respublika ichidagi aviaqatnovlarini noma’lum muddatga bekor qilishi haqida xabar beradi.

Aviakompaniya ushbu vaziyatni tushunishingizni so’raydi, shuningdek, qatnovlar qayta tiklanganidan keyin aviachiptalaringizni istalgan sanaga qayta bron qilish imkoniyati mavjudligi haqida eslatib o’tadi.

Sizga keyingi o’zgarishlar haqida xabar berib turamiz. Yangiliklarni uzairways.com veb-saytida, shuningdek, ijtimoiy tarmoqlarda kuzatib boring.
Manba: Uzbekistan Airways AJ rasmiy telegram kanali.

Bekor qilingan qatnovlarga aviachiptalarni qaytarish

Uzbekistan Airways aviakompaniyasining bekor qilingan qatnovlariga aviachiptalarni sotib olingan joyda qaytarish mumkinligini ma’lum qilamiz.

Shuningdek, aviachiptalarni 2020-yil 5-apreldan keyin bo’lgan boshqa sanalarga almashtirish ham mumkin.

Eslatib o’tamiz, O’zbekiston Respublikasi hukumati qarori bilan COVID-19 coronavirusining birinchi holati aniqlab olilganligidan so’ng, boshqa mamlakatlar bilan avia va avtoyo’nalishlarni yopishi sababli 2020-yil 16-martdan boshlab Uzbekistan Airways aviakompaniyasining xalqaro yo’nalishlari bo’yicha bo’lgan qatnovlari bekor qilinadi.

Uzbekistan Airways: bekor qilingan reyslar uchun chiptalarni topshirishda jarimalar va sanksiyalar bo‘lmaydi

Uzbekistan Airways bekor qilingan reyslar uchun chiptalarni topshirishda jarimalar va sanksiyalar bo‘lmasligini bildirdi.
Uzbekistan Airways aviakompaniyasi o‘z rasmiy sahifasida yo‘lovchilarga maxsus murojaat bilan chiqdi.

«Ayni paytda bizga aviachiptalarni topshirish va qayta bronlash masalasida ko‘plab murojaatlar va so‘rovlar kelib tushmoqda. Bizning xodimlarimiz ularning barchasini tezda hal qilish uchun qo‘lidan kelganicha harakat qilishmoqda.

Bekor qilingan qatnovlarga bo‘lgan chiptalarni topshirish yoki cheklovlar bekor qilinganidan keyin amalga oshiriladigan aviakompaniyamizning qatnovlariga qaytadan bron qilishni istagan barcha yo‘lovchilar buni jarimalar va sanksiyalarsiz amalga oshirishlari mumkin bo‘ladi.

Biz aviakompaniyamizga bo‘lgan ishonchingizni juda yuqori baholaymiz, shuning uchun eng samarali yechimlarni topish uchun qo‘limizdan kelganini qilmoqdamiz. Sizning tushunishingiz, o‘zaro hurmat va qo‘llab-quvvatlashingizga umid qilamiz», deyiladi unda.

Joriy o‘zgarishlar va yangiliklar haqidagi barcha ma’lumotlarni uzairways.com sayti hamda ijtimoiy tarmoqlarda rasmiy sahifalari orqali kuzatish mumkin:

Telegram — https://t.me/uzbekistanairways

Instagram — www.instagram.com/uzairways/

Facebook — https://www.facebook.com/uzairways.official/

#Uzbekistan Airways